«ер савдоси» тегли мақолалар


Тошкент ва Бухоро вилоятларида ноқонуний ер сотишда гумонланганлар ушланди
16 апрель 2024, 12:13

Тошкент ва Бухоро вилоятларида ноқонуний ер сотишда гумонланганлар ушланди

ДХХ Тошкент вилоятининг Тошкент, Ўрта Чирчиқ ва Оҳангарон туманлари ҳамда Бухоро вилоятининг Бухоро туманида ер майдонларини ноқонуний сотишга уринишларни аниқлади. Бунда фуқаролардан 50 мингдан 100 минг долларгача пул сўралган.

Самарқандда фуқаро 1 гектар ерни $159 мингга сотишга уринганликда гумонланмоқда
21 сентябрь 2023, 11:59

Самарқандда фуқаро 1 гектар ерни $159 мингга сотишга уринганликда гумонланмоқда

ДХХ 3 та вилоятда ноқонуний ер савдоси билан боғлиқ ҳолатларни аниқлади. Улардан бирида самарқандлик шахс мансабдор танишлари орқали давлат захирасидаги 1 гектар ерни $159 минг эвазига фуқарога расмийлаштириб бермоқчи бўлгани айтилди.

Қорақалпоғистонда фермер 620 гектарни $400 минг эвазига фуқарога расмийлаштириб беришга урингани айтилмоқда
16 июн 2023, 11:48

Қорақалпоғистонда фермер 620 гектарни $400 минг эвазига фуқарога расмийлаштириб беришга урингани айтилмоқда

Қорақалпоғистонда фермер мансабдор танишлари орқали жами 620 гектар ерни $400 мингга фуқаро номига расмийлаштириб бермоқчи бўлгани, пулнинг ярмини олган вақтида ушлангани айтилмоқда. Шунингдек, Самарқанд ва Наманган вилоятларида ҳам ноқонуний ер савдоси билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди.

Қашқадарёда эркак ўғлига тегишли корхонанинг 30 сотих ерини 100 минг долларга сотмоқчи бўлди
4 май 2023, 10:49

Қашқадарёда эркак ўғлига тегишли корхонанинг 30 сотих ерини 100 минг долларга сотмоқчи бўлди

Қашқадарёда ота ўғлининг номидаги хусусий корхонанинг 30 сотих ерини 100 минг долларга сотмоқчи бўлганда ушланди. Самарқанд ва Сирдарёда ҳам фуқаролар хўжалик ерини ноқонуний сотаётганда қўлга тушгани айтилмоқда. Ҳозирда ҳолатлар бўйича жиноят иши очилган.

Сирдарёда 5 гектар ерни 40 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди
28 январ 2023, 11:13

Сирдарёда 5 гектар ерни 40 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди

Сирдарёда 2 фуқаро вилоят ҳокимлиги баённомаси асосида вақтинчалик фойдаланиш учун берилган 5 гектар ерни 40 минг долларга сотмоқчи бўлди. Улар харидордан олдинган келишиган 20 минг долларни олаётганда ушланди.

Сурхондарёда 1 гектар ерни $100 минг эвазига сотишда гумонланган шахс ушланди
24 ноябр 2022, 14:50

Сурхондарёда 1 гектар ерни $100 минг эвазига сотишда гумонланган шахс ушланди

Сурхондарёнинг Денов туманида яшовчи фермер хўжалиги раиси тасарруфида бўлган 1 гектар ерни бошқа фуқарога 100 минг доллар эвазига сотишга келишиб, олдиндан 20 минг доллар олганда қўлга олинди. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бухорода 2 шахс 1,12 гектар ерни $120 мингга сотишда гумонланиб ушланди
15 ноябр 2022, 11:56

Бухорода 2 шахс 1,12 гектар ерни $120 мингга сотишда гумонланиб ушланди

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Бухоро шаҳар бўлими томонидан икки фуқаро ерни ноқонуний сотишга уринган вақтда гумонланувчи сифатида қўлга олинди. Шунингдек, Самарқанд, Олмалиқ ва Марҳаматда ҳам ерни ғайриқонуний равишда сотишга уриниш аниқланди.

Тошкент вилоятида 32 сотих ерни $29 минг эвазига сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
25 октябр 2022, 11:24

Тошкент вилоятида 32 сотих ерни $29 минг эвазига сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

Янгийўлда 32 сотих ерни $29 минг эвазига сотишда гумонланаётган шахслар аниқланди. Улардан бири туман Кадастлар палатаси мухандиси эканлиги айтилмоқда. Андижонда эса фуқаро 3,5 гектар ерни аукционда ютиб беришни ваъда қилиб, $1000 олганда ушланди. Ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари кўзғатилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг